Мундарижа — 10 мавзу
Мавзу 1Қўлланманинг 4–5-саҳифалари

Асосий тушунчалар ва ҳуқуқий асослар

Вояга етмаган шахс тушунчаси, назоратнинг йўналишлари ва ҳуқуқий асослари.

Вояга етмаган шахс тушунчаси. Прокурор назорати. Назоратнинг асосий йўналишлари

Қўлланма, 4-саҳифа

Вояга етмаган шахс тушунчаси

Ҳуқуқ соҳалари бўйича ўзига хосликлар:

Жиноят ҳуқуқида жавобгарлик:

  • 14 ёшдан - оғир турдаги жиноятлар учун
  • 16 ёшдан - умумий тартибда
  • 18 ёшдан - айрим субъектлар учун

Оила ҳуқуқида никоҳ ёши:

  • 18 ёшдан – эркаклар ва аёллар учун

Меҳнат ҳуқуқида меҳнат шартномасини тузиш:

  • 16 ёшдан - умумий тартибда
  • 15 ёшдан – ота-она ёки васий руҳсати билан.

Маъмурий ҳуқуқда жавобгарлик:

  • 16 ёшдан - умумий тартибда.

Вояга етмаган шахс – 18 ёшга тўлмаган, муомала лаёқатига (тўлиқ) эга бўлмаган, ота-она ёки қонуний вакил (васий ёки ҳомий) томонидан ҳимояланишга муҳтож бўлган ҳамда ҳуқуқий томондан тўлиқ жавобгарлиги бўлмаган шахс.

Вояга етмаган шахсларнинг тоифалари:

  • болалар: 0-14 ёш
  • ўсмирлар: 14-18 ёш

ФК 22-23-моддалар

ЖК 17-модда, ОК 15-модда, МК 118-модда, МЖтК 13-модда

Прокурор назорати

  • Прокуратура органлари ўз ваколатларини бошқа давлат органларидан, ўзга ташкилотлардан, мансабдор шахслардан мустақил равишда, фақат Конституцияга ва қонунларига бўйсунган ҳолда амалга оширади.
  • Прокуратура органларини ташкил этиш, уларнинг ваколатлари ва фаолият кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади.

Конституция 143, 145-моддалар

Прокурор назоратининг асосий йўналишлари

Вояга етмаганларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисидаги

қонунчилик ижроси устидан назорат:

Вояга етмаганларнинг ижтимоий муҳофазаси соҳасидаги

қонунчилик ижроси устидан назорат

Прокуратура органларининг вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат борасидаги фаолияти қуйидаги асосий йўналишларда амалга оширилади:

Вояга етмаганлар таълими, маънавий ва жисмоний

ривожланиши соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат;

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат

Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат

Вояга етмаганларга алоқадор ҳолатлар бўйича терговга қадар текширув, суриштирув ва уларга нисбатан жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини ўтказишда қонунийликни таъминлаш.

БП 11.09.2017 йилдаги 139-сон буйруғи

Прокурор назорати объектлари. Прокурор назоратининг ҳуқуқий асослари

Қўлланма, 5-саҳифа

Прокурор назорати ОБъеКТЛАРИ

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий тузилмалари;

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўъбалари;

Ички ишлар вазирлигининг вояга етмаганлар билан ишлаш бўлинмалари;

Вилоят ҳокимликлари бола масалалари бўйича комиссияси;

Вилоят ИИБ ҳузуридаги вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари.

БП 11.09.2017 йилдаги 139-сон буйруғи

Прокурор назоратининг ҳуқуқий асослари

Ҳужжатлар:

  • Ўзбекистон Ресупубликаси Конституцияси;
  • Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни;
  • Ўзбекистон Республикасининг 07.01.2008 йилдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни;
  • Ўзбекистон Республикасининг 29.09.2010 йилдаги “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни;
  • Ўзбекистон Республикасининг 08.09.2017 йилдаги “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни;
  • Ўзбекистон Республикасининг 23.09.2020 йилдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонуни;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2014 йилдаги “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 269-сонли Қарори;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.03.2017 йилдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори;
  • Ўзбекистон Президентининг 22.04.2019 йилдаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли Қарори;
  • Бош прокурорнинг 11.09.2017 йилдаги “Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 139-сонли соҳавий буйруғи;
  • Бош прокурорнинг 05.12.2017 йилдаги 172-сонли буйруғига асосан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Регламенти” ва “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий ва Транспорт прокуратураларининг намунавий Регламенти” ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар.