Мундарижа — 10 мавзу
Мавзу 4Қўлланманинг 17–21-саҳифалари

ИИО ва комиссиялар устидан назорат

Профилактик ҳисоб, маъмурий таъсир чоралари қонунийлиги.

Идоралараро комиссиялар фаолияти устидан прокурор назорати

Қўлланма, 17-саҳифа

Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро

комиссиялар фаолияти устидан прокурор назорати

вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар фаолияти амалга оширилган ишлар самарадорлиги ва эришилган натижалар, шунингдек, ваколатли органлар

фаолиятини мувофиқлаштириш ишларига баҳо берган ҳолда ҳар ярим йилда камида бир маротаба текширилиш.

вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялари томонидан васийлик ва ҳомийлик масалалари бўйича қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатларининг қонунийлиги ҳар чоракда ўрганиб борилиши белгиланган.

Текширишга тайёргарлик кўриш босқичида

тўпланадиган маълумотлар.

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ваҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўрилаётган чораларни баҳолаш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини ошириш мақсадида, тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан комиссия томонидан маълумотлар олинганлиги ёки йўқлиги.

етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун таълим муассасалари, Республика ўқув-тарбия муассасалари, тарбия колониялари ҳамда ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари ва ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларидан комиссия томонидан уларда ўтказилган текширишлар ва уларнинг натижалари.

Текширишда ўрганилиши лозим бўлган масалалар

  • комиссия таркибининг белгиланган тартибда тасдиқланганлиги, масъул котиб, вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича инспекторлар тайинланганлиги ва секциялар ташкил этилганлиги.
  • комиссия таркиби белгиланган талаблар доирасида шаклланганлиги, комиссия кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқиш ҳолатларининг мавжудлиги.
  • комиссия томонидан кўриб чиқилган ишлар ва масалаларнинг унинг ваолати доирасига киришлиги.
  • комиссия қарорлари, қўлланилган таъсир кўрсатиш чораларининг асослантирилганлиги ва қонунийлиги
  • вояга етмаганлар ва уларнинг ота-оналарига нисбатанжарима жазосини қўлланилишининг қонунийлиги
  • комиссия томонидан ишларни кўриб чиқиш муддатларига амал қилинганлиги
  • соҳага таълуқли бошқа ҳолатларни эътибор бериб кўриш лозим.

БП 11.09.2017 йилдаги 139-сон буйруғи

ИИО профилактика фаолияти устидан прокурор назорати

Қўлланма, 18-саҳифа

Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар

ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар

Профилактикаси фаолияти устидан прокурор назорати

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид фаолиятини олиб борувчи идораларида

  • вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари қонунда белгиланган тартибда ҳимоя қилинганлиги;
  • Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция, мазкур соҳадаги умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари, шунингдек, миллий қонунчилик талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминланганлиги;
  • вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда профилактика қилиш, бунга имкон берувчи сабаб ва шартшароитлар ўз вақтида аниқланганлиги ва бартараф этилганлиги ўрганиш лозим;

Маълумот учун,

  • вояга етмаганларнинг ички ишлар органларига келтирилиши, уларга нисбатан маъмурий таъсир чоралар кўрилиши, шунингдек, профилактик ҳисобга олиниши вапрофилактик тадбирлар амалга оширилишининг қонунийлиги ҳар ярим йилда камида бир маротаба ўрганилади;
  • судларда вояга етмаганларни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари ва Республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш масалалари муҳокамасида прокурор иштироки мажбурийдир;
  • вояга етмаганларни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказлари ва Республика ўқув-тарбия муассасаларига қабул қилиш, жойлаштириш ва сақлаш шароитлари ҳар ойда текширилади
  • профилактик ҳисобда турган вояга етмаганлар томонидан жиноят содир этилишининг ҳар бир ҳолати бўйича хизмат текширувлари тайинланиши

Текширишга тайёргарлик кўриш босқичида

тўпланадиган маълумотлар

профилактик ҳисобда турган вояга етмаган шахсларнинг сони ва рўйхати.

профилактик ҳисобга олинган фарзанди тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётган ота-оналар сони ва рўйхати.

вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия томонидан якка тартибда профилактик назорат ўрнатиш тўғрисида тўпланган ҳужжатлар.

ҳудудда вояга етмаганлар ўртасида содир этилган жиноятлар ҳақида батафсил маълумотлар.

назоратсиз қолганлиги аниқланган вояга етмаганлар сони ва рўйхати

мунтазам равишда дарс машғулотларига қатнамаётган вояга етмаганлар сони ва рўйхати

дарс машғулотларига қатнамаётган ўқувчилар ҳақида таълим муассасалари томонидан тақдим этилган маълумотлар ва ушбу ўқувчиларнинг оилавий шароити ўрганилганлиги

ички ишлар органлари томонидан якка тартибда профилактик ҳисобга олинган вояга етмаганлар билан олиб борилаётган профилактик тадбирлар аҳволи

БП 11.09.2017 йилдаги 139-сон буйруғи

Текширув режаси. Текшириш объектлари ва ўрганиладиган масалалар

Қўлланма, 19-саҳифа

Текширув режасида қайд этилиши лозим бўлган маълумотлар

  • вояга етмаганларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари, терговчилар томонидан тугатилган, тўхтатилган ва айблов хулосаси билан судга юборилган жиноят ишлари рўйхати;
  • вояга етмаганларга нисбатан юритилган ва нореабилитация асосларга кўра жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарорлар қабул қилинган материаллар рўйхати;
  • судлар томонидан маъмурий жавобгарликка тортилган вояга етмаганларнинг сони;
  • ҳисобда турган вояга етмаганларнинг сони ва рўйхати;
  • Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси ҳамда Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасасидан қайтганлар сони ва рўйхати;
  • ичкилик, гиёхванд ёки бошқа психотроп моддалар истеъмол қилганлиги учун ҳисобда турганлар сони ва рўйхати.
  • доимий равишда уйидан ёки махсус ўқув-тарбия муассасаларидан рухсатсиз кетиб қолувчилар сони ва рўйхати
  • ўқишдан ёки фойдали меҳнатдан бош тортган, назоратсиз ҳаёт кечириб юрган вояга етмаганлар сони ва рўйхати
  • ўз жонига қасд қилган вояга етмаганлар ҳақидаги маълумотлар
  • турли диний ақидпарастлик оқимларига аъзолиги учун ҳисобга олинганлар сони ва улар билан олиб борилган ишлар ҳақидаги маълумотлар

Текшириш объектлари ва уларда ўрганилиши лозим бўлган масалалар

  • ички ишлар идораларининг масъул бўлинмалари томонидан ҳудудда вояга етмаганларга оид криминоген вазият тўғрисидаги қилинганлигиахборотнинг комплекс ва тизимли таҳлил.

вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасида мавжуд куч ва воситалардан фойдаланишсамарадорлиги.

вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шароитларнинг ўз вақтида аниқланганлиги ҳамда бартараф этилганлиги

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этилганлиги

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари, давлат органлари ва ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги ташкил этилганлиги

  • воята етмаганлар билан боғлиқ ахлоққа қарши ҳуқуқбузарлик оширилганлигива жиноятлар профилактикаси амалга

Маълумот учун, Текширув жараёнида ички ишлар органлари томонидан криминоген вазият ҳақида олинаётган ахборот тизимли равишда ўрганилаётганлигига, шунингдек, мавжуд куч ва воситалар самарали жойлаштирилганлиги, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон берувчи омиллар ўз вақтида бартараф этилганлигига эътибор қаратиш лозим

БП 11.09.2017 йилдаги 139-сон буйруғи

Профилактик ҳисобга олиш қонунийлиги. Ҳисобга қўйиш асослари

Қўлланма, 20-саҳифа

Ички ишлар органларининг вояга етмаганларнинг профилактик хисобга олиниши қонунийлигини ўрганишда қуйидагиларга эътибор бериш лозим:

  • Ҳуқубузарлик ёки жиноят содир этган вояга етмаганларнинг ўз вақтида профилактик хисобга олинганлиги.
  • Вояга етмаганларнинг асосли равишда профилактик ҳисобга олинганлиги.
  • Профилактик қилинганлиги.ҳисобга қўйиш тартибига риоя.
  • Профилактик қилинганлиги.ҳисобга қўйиш муддатларига риоя.
  • Профилактик қилинганлиги.ҳисобдан чиқариш тартибига риоя.
  • Ички ишлар органлари томонидан вояга етмаганларга нисбатан маъмурий таъсир чоралар кўрилиши.

БП 11.09.2017 йилдаги 139-сон буйруғи

Шахсни профилактик ҳисобга қўйишга қуйидагилар асос бўлади:

  • ваколатли органнинг ёки мансабдор шахснинг маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарори;
  • ваколатли органнинг ёки мансабдор шахснинг жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ёхуд реабилитация қилмайдиган асослар бўйича жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарори;
  • ўзига нисбатан қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси танланган айбланувчи сифатида ишда иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги терговчининг ёки прокурорнинг қарори;
  • суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми;
  • шахснинг жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
  • вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиянинг қарори.

ЎРҚ-371, 36-модда

Эслатма. Назоратни амалга ошириш жараёнида прокурор шахсни маъмурий йўл билан ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш ашёлар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш, ашёлар ва ҳужжатларни олиб қўйиш, транспорт воситаларини ушлаб туриш, шунингдек, манфаатдор шахснинг шикоятини кўриб чиқишда қонун ҳужжатларига риоя қилинганлиги ҳолатини синчковлик билан ўрганиши талаб этилади.

Ушбу идоралар томонидан ўз ваколатлари доирасида йиғиладиган иш материалларида қонунда белгиланган ҳужжатларнинг барчаси йиғилганлиги, уларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги ва тегишли манзилларга ўз вақтида юборилганлигига эътибор қаратиш лозим

ИИО да юритиладиган ҳужжатлар. Тавсиявий норматив ҳужжатлар рўйхати

Қўлланма, 21-саҳифа

Ички ишлар органларининг масъул тузилмалари томонидан

қуйидаги ҳужжатлар ва йиғма жилддлар юритилади:

  • вояга етмаганлар якка тартибдаги профилактикасига оид ҳужжатлар;
  • қидирув эълон қилинган вояга етмаганлар, шунингдек ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганларни аниқлашга доир ҳужжатлар;
  • вояга етмаганларни ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни содир этишга жалб қилаётган ёхуд вояга тмаганларга нисбатан бошқа ғайриҳуқуқий қилмишлар содир этаётган шахсларнинг аниқлашга оид ҳужжатлар;
  • вояга етмаганларни таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаётган ёки улар билан шафқатсиз муомалада бўлаётган ота-оналар шахсларни аниқлашга оид тўпланган ҳужжатлар;
  • вояга етмаганларни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш

марказларига ёки Республика ўқув-тарбия муассасаларига белгиланган тартибда жойлаштириш бўйича тузилган ҳужжатлар;

  • ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хаттиҳаракатлар содир этган вояга етмаганларнинг, шунингдек назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ички ишлар

органларига олиб борилишига оид тўпланган ҳужжатлар;

  • вояга етмаганларнинг яшаш, ўқиш (иш) жойидаги таълим, маданий-кўнгилочар, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, бошқа ташкилотларда, тўгараклар ва клубларда вояга етмаганлар билан олиб борилган профилактик ва назорат тадбирлари натижаси бўйича йиғилган ҳужжатлар;
  • вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликлар профитакликасига оид бошқа давлат органлари билан ҳамкорликда амалга оширилган ишларга оид ёзишмалар ва бошқа материаллар.

Прокурор назоратида фойдаланилиши лозим бўлган қонунлар, қонуности ва идоравий ҳужатларнинг тавсиявий рўйхати:

  • Ўзбекистон Республикасининг 29.09.2010 йилдаги “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонун;
  • Ўзбекистон Республикасининг 14.05.2014 йилдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг26.03.2019 йилдаги 251-сонли қарорига асосан тасдиқланган “Ички ишлар органлири профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини

ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом;

  • Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 31.08.2017 йилдаги 138-сонли буйруғига асосан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси тўғрисида”гиНизом;
  • Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 11.09.2017 йилдаги “Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 139-сонли буйруғи.