Мундарижа — 10 мавзу
Мавзу 8Қўлланманинг 32–40-саҳифалари

Умумтаълим ва касб-ҳунар таълими

Таълим олиш ҳуқуқи, мактаблар ва коллежлар назорати.

Умумтаълим мактаблари. Таълим турлари

Қўлланма, 32-саҳифа

Умумтаълим мактаблари фаолиятида вояга

етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан

Мактабгача таълим ва тарбия.

Мактабгача таълим ва тарбия болаларни ўқитиш ва тарбиялашга, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий, этик, эстетик ва жисмоний жиҳатдан ривожлантиришга, шунингдек болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлашга қаратилган таълим туридир.

Мактабгача таълим ва тарбия олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрлашни ҳам назарда тутади.

Таълим турлари

  • Таълим турлари қуйидагилардан иборат:
  • мактабгача таълим ва тарбия;
  • умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
  • профессионал таълим;
  • олий таълим;
  • олий таълимдан кейинги таълим;
  • кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
  • қўшимча таълим.

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим умумтаълим ўқув дастурларини, зарур билим, малака ҳамда кўникмаларни ўзлаштиришга қаратилган.

Умумий ўрта таълим (I — XI синфлар) босқичлари қуйидагилардан иборат:

бошланғич таълим (I — IV синфлар);

таянч ўрта таълим (V — IX синфлар);

ўрта таълим (X — XI синфлар).

Умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

Бошланғич таълим таълим олувчиларда умумий ўрта таълимни давом эттириш учун зарур бўлган саводхонлик, билим, малака ва кўникмалар асосларини шакллантиришга қаратилган.

Таянч ўрта таълим ўқув дастурига мувофиқ таълим олувчиларга билим, малака ва кўникмаларнинг зарурий ҳажмини беради, уларда мустақил фикрлаш ва таҳлил қилиш қобилиятини ривожлантиради.

Таянч ўрта таълим доирасида (VII синфдан сўнг) таълим олувчиларда касблар бўйича бирламчи билим ва кўникмаларни шакллантириш учун уларни профессионал ташхислаш ва касб-ҳунарга йўналтириш бўйича чоралар амалга оширилади.

Ўрта махсус таълим академик лицейларда тўққиз йиллик таянч ўрта таълим асосида икки йил мобайнида амалга оширилади ва таълим олувчиларнинг интеллектуал қобилиятларининг жадал ривожланишини, шунингдек чуқур, табақалаштирилган, касб-хунарга ва шахсга йўналтирилган таълим олишини таъминлайди.

Нодавлат таълим ташкилотларида умумий ўрта ва ўрта махсус таълим тўлов-шартнома асосида амалга оширилиши мумкин.

Умумий ўрта таълим ташкилотларида узлуксиз тарзда, мажбурий бўлган ўн бир йил давомида амалга оширилади.

Умумий ўрта таълим ташкилотларининг синфларида (гуруҳларида) таълим олувчилар сони ўттиз беш нафардан ошмаслиги керак.

  • 03.2017 йилдаги ВМҚ-140

Таълим тизимини бошқариш. Таълим ташкилотларининг ҳуқуқий мақоми

Қўлланма, 33-саҳифа

Таълим тизимини бошқариш

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим соҳасидаги ваколатлари

б) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

в) Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатлари

Таълим ташкилотини бошқариш

таълим ташкилотини бошқаришни тегишинча қуйидагилар амалга оширади:

педагогик кенгаш;

кузатув (васийлик) кенгаши;

олий таълим ташкилотининг кенгаши;

таълим ташкилотининг раҳбари.

Таълим ташкилотларида жамоатчилик бошқаруви органлари ташкил этилиши мумкин.

Таълим ташкилотларини бошқаришда ва кадрлар тайёрлашда кадрлар талабгорлари иштирок этади.

Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахслар таълим ташкилотларининг раҳбарлик лавозимларига тайинланиши мумкин эмас.

Таълим ташкилотларининг ҳуқуқий мақоми

Ўзбекистон Республикасининг таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари, шунингдек хорижий давлатлар таълим ташкилотларининг филиаллари юридик шахс мақоми билан ташкил этилади.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти шаклидаги таълим хизматлари якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинган жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.

Таълим ташкилотларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш

Давлат олий таълим, ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, шунингдек давлат иштирокидаги олий, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилади.

Таълим тўғрисидаги ҳужжат

Аккредитация қилинган таълим ташкилотларининг давлат таълим стандартларига ва давлат таълим талабларига мувофиқ таълим олган битирувчиларига давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома, диплом, сертификат, гувоҳнома) берилади. Давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжат оилада таълим олган ёки мустақил таълим олган ҳамда аккредитация қилинган давлат таълим муассасаларининг тегишли ўқув дастурлари бўйича экстернат тартибида якуний ва давлат аттестациясидан ўтган шахсларга ҳам берилади.

Ўрта махсус таълим, профессионал таълим ҳамда олий таълим тўғрисидаги дипломга ўзлаштирилган фанлар рўйхати, уларнинг ҳажмлари ва фанлар бўйича баҳолари ёзилган варақа илова қилинади.

  • 03.2017 йилдаги ВМҚ-140

Тайёргарлик босқичида тўпланадиган маълумотлар (умумтаълим)

Қўлланма, 34-саҳифа

Текширишга тайёргарлик кўриш босқичида

тўпланадиган маълумотлар

Туман (шаҳар) ҳокимлигидан олинадиган маълумотлар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳудудий

бўлимларидан олинадиган маълумотлар:

Туман (шаҳар) судлари ёки бевосита прокуратурадаги назорат ишларини ўрганиш орқали олинадиган маълумотлар:

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимидан:

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасидан:

Туман (шаҳар) ички ишлар органлари ва Вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссиядан:

Туман (шаҳар) ҳокимлигидан олинадиган маълумотлар:

  • умумий ўрта таълим соҳасидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳалари тўғрисида маълумотлар;
  • мактабларга жалб этилган инвестициялар тўғрисидаги маълумотлар;
  • туман (шаҳарда) 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар сони тўғрисидаги маълумот;
  • умумий ўрта таълим ташкилотлари битирувчилари бандлигини таъминлашга кўмаклашганлик бўйича маълумотлар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳудудий бўлимларидан олинадиган маълумотлар:

  • умумий ўрта таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказилганлиги бўйича маълумот;
  • нодавлат умумий ўрта таълим муассасаларини фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги маълумот;
  • умумий ўрта таълим муассасаларини таълим-тарбия жараёни сифати устидан олиб борилган назорат ва мониторинг

бўйича маълумот;

  • умумий ўрта таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини аттестациядан ўтказилганлиги бўйича маълумот;
  • умумий ўрта таълим муассасаларининг педагог ходимларига малака тоифалари берилиши юзасидан маълумот.

Судлар, тиббиёт бирлашмаси ва халқ таълими бўлимидан олинадиган маълумотлар

Қўлланма, 35-саҳифа

Туман (шаҳар) судлари ёки бевосита прокуратурадаги назорат ишларини ўрганиш орқали олинадиган маълумотлар:

  • умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятига оид кўрилган ишлар ва уларнинг натижалари (имкон қадар охирги 3 йиллик маълумотлар);
  • умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари томонидан содир этилган жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида маълумот.

Алоҳида тартибда кўрилади

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимидан:

  • туман белгиланган маълумотлар;(шаҳар) халқ таълими бўлими фаолияти ва иш режаларининг бажарилишига оид умумий– туман (шаҳар)даги умумий мактаблар сони ва жойлашган манзили, улардаги ўқувчилар сони тўғрисидаги маълумот;
  • умумтаълим мактабларида соғлиғи ва бошқа сабабларга кўра таълим олмаётганлар тўғрисидаги маълумот;
  • етим ва ота-она қаровисиз қолган ўқувчилар тўғрисида маълумот;
  • муқаддам ўтказилган текширишлар маълумотномалари.

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасидан:

  • умумий ўрта таълим муассасаларининг тиббиёт ходимлари фаолиятини назорат қилинишига оид маълумотлар;
  • умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари орасидан жароҳат турлари, ичкиликбозлик ва таксомания бўйича мурожаат

қилган ўқувчилар сони ва қайси таълим муассасасидан эканлиги тўғрисидаги маълумот;

  • умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари орасида тиббиёт бирлашмаси “Д” ҳисобида турувчи шахслар тўғрисида

маълумот;

Туман (шаҳар) ички ишлар органлари ва Вояга етмаганлар

бўйича идоралараро комиссиядан:

  • умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари ичида маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисида тўлиқ

маълумот;

  • умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари ичида Вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссияси ҳисобида турувчи таъсир чоралар қўлланилган ўқувчилар ва маъмурий жавобгарликка тортилган ўқувчиларнинг ота-оналари тўғрисида

маълумот;

  • умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисида маълумот.
  • умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари орасида тиббиёт бирлашмаси “Д” ҳисобида турувчи шахслар тўғрисида маълумот;

Давлат умумий ўрта таълим муассасасида текшириш

Қўлланма, 36-саҳифа

Алоҳида тартибда кўрилади

Давлат умумий ўрта таълим муассасасида текшириш:

  • ўқувчилар ҳаракати дафтарининг юритилиши аҳволи;
  • кадрларга оид буйруқлар дафтарининг юритилиши аҳволи;
  • шаҳодатнома ва аттестатларни тарқатиш дафтарининг юритиш аҳволи;
  • умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома ва аттестатнинг ҳамда бошқа қатъийй ҳисобда турадиган ҳужжатларнинг (сертификат ва бошқалар) тўғри сарфланиши;
  • малака тоифа сертификатларини қайд этиш ва тарқатиш дафтарини юритиш аҳволи;
  • умумтаълим муассасасининг белгиланган барча йўналишлари бўйича йиллик иш режаларининг мажудлиги ҳамда уларнинг бажарилиши;
  • 9, 10, 11-синфлар ўқувчилари ўртасида ўтказилган фан олимпиадаларига оид ҳужжатлар юритилишининг қонунийлиги;
  • уйда таълим олаётган ўқувчиларга оид ҳужжатлар жамланмаси;
  • педагог кадрлар давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари бўйича фаолият кўрсатаётганликлари;
  • педагог ходимлар томонидан йиллик иш юкламасининг бажарилиши;
  • давлат таълим стандартига кўра, ўқувчилар белгиланган фанлар бўйича тўлиқ ўқитилиши, фанлар бўйича зарур билим, кўникма ва малакаларни эгаллаганлик аҳволи;
  • умумтаълим мактаб ўқувчиларининг дарсларга қатнашиши, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этилиши, турли тўгаракларга, спорт машғулотларига жалб қилиниши;
  • таълим муассасасида раҳбарлик лавозимларида ёки педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи суд ҳукмига асосан чекланган шахсларнинг ишлаётганлиги;
  • педагог-ходимлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш аҳволи, бўш иш ўринлари ўз вақтида малакали педагоглар билан тўлдирилиши;
  • таълим муассасаларига ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилиши, давлат мулкининг сақланиши, ундан самарали ва оқилона фойдаланилиши аҳволи, бу борада молия идоралари томонидан ўтказилган текширишлар ва кўрилган чораларнинг қонунийлиги;
  • умумтаълим мактаблари биноларини ва муҳандисликкоммуникация инфратузилмасини янгилаш ҳамда капитал реконструкция қилиш, замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дарсликлар, шу жумладан электрон дарсликлар ва ўқув-услубий материаллар билан жиҳозлаш аҳволи, уларнинг замонавийлиги ва ишга яроқлилиги ҳамда амалиётда фойдаланилаётганлиги;
  • таълим муассасаларида пуллик хизматлар кўрсатиш, бинолар ва асосий воситаларни ижарага бериш, таъмирлаш ишлари ва бошқа мақсадларга пул маблағлари йиғилишининг қонунийлиги;
  • педагогларга иш ҳақлари, аванс, рағбатлантириш ва таътил пуллари берилиши, директор жамғармаси маблағлари ҳисобига ўқитувчиларга устамалар белгилашнинг қонунийлиги;
  • директор жамғармаси маблағлари ўқув-тарбия жараёнига катта шахсий ҳисса қўшган, ўз касбига содиқлик ва ташаббускорлик, юқори касб даражасини намоён этган ўқитувчиларни рағбатлантириш учун йўналтирилганлиги;
  • ўқитувчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш учун ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши бухгалтерия ҳужжатларини таққослаш ва қўшимча манбалардан олинган маълумотларнинг таҳлили;
  • иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ҳисобланиши;
  • мавжуд ўқув муассасаларининг умумий аҳволи, газ, сув, электр энергияси, кўмир билан таъминланиши ва иситилиши;
  • муассасаларнинг ижарага берилган қисми учун ижарачилар томонидан ишлатилган коммунал харажатларнинг тўлиқ тўланганлиги;

Ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида текшириш

Қўлланма, 37-саҳифа

Алоҳида тартибда кўрилади

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида текшириш:

  • Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ҳамда улар асосида ишлаб чиқилган (ақли заиф болалар учун) махсус таълим талабларига мувофиқ билим олишларини таъминланиши аҳволи;
  • ўқувчиларнинг ижтимоий-ҳиссий ривожланишлари, ҳаётий қобилиятларининг шаклланиши учун зарур коррекцион (тузатувчи) — ривожлантирувчи таълим муҳити яратилганлиги;
  • ўқувчиларни умумтаълим муассасаларида инклюзив (уйғунлашган) таълим шароитида ўқишга тайёрлаш аҳволи;
  • ўқувчиларга таълим-тарбия бериш жараёнида уларнинг психик функциялари ва саломатлиги тизимли кузатилиши аҳволи;
  • ихтисослаштирилган таълим муассасалари, уларнинг ихтисослашувига мувофиқ ўқувчиларнинг қабул қилинганлиги (8 та турга бўлинади);
  • ўқувчилар сони 250 нафардан ошмаслиги қоидасига риоя этилганлиги;
  • болаларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига юбориш психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан амалга оширилганлиги;
  • болалар 7 ёшдан бошлаб, тайёрлов гуруҳларига эса – 5-7 ёшдагилар қабул қилинганлиги;
  • муассасаларнинг ижарага берилган қисми учун ижарачилар томонидан ишлатилган коммунал харажатларнинг тўлиқ тўланганлиги;
  • ўқув хоналари зарур махсус жиҳозлар билан таъминланиши;
  • ихтисослаштирилган таълим муассасаларида синфларнинг сони тўғри ташкил этилганлиги;
  • ҳар чоракда камида бир марта ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тегишли фуқаролар йиғинига тақдим этганлиги;
  • ихтисослаштирилган таълим муассасасида педагогик, услубий ҳамда кузатув кенгашлари фаолияти;
  • ихтисослаштирилган таълим муассасалари учун озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача суткалик нормалари асосида сарфланиши.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг санитар ҳолатини ўрганиш:

  • муассаса ҳудудининг ободонлаштирилганлиги, атрофи ўралганлиги, йўлаклар асфальтланганлиги, фасад қисми ҳолати;
  • дераза-ромлар ҳолати, бино том қисми ҳолати, чердак, ер тўла ва чиқиндихона ҳолати;
  • ичимлик сув тизими, оқава сувлар тармоғи, иситиш тизими ҳолати ва иссиқ сув билан таъминланганлиги;
  • синф хоналарининг ҳолати (деворлари, поллари, деразаойналари ва ёритилиши);
  • ўқув мебелларининг ҳолати (уларнинг ўқувчилар ёши ва бўйига мослиги, жойлаштирилиши;
  • кийимлар учун жавонлар мавжудлиги;
  • бино ташқарисида хожатхона мавжудлиги, унинг таъмирланганлиги, тозаланганлиги, марказий канализациягауланганлиги, қўл ювиш учун шароит яратилганлиги;
  • овқатланиш зали ҳолати, стол-стуллар сони, қўл-ювиш раковиналари ҳолати;
  • ошхонанинг биноси лойиҳа асосида қурилганлиги;
  • рухсат этилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тақиқланган таомларнинг рўйхати мавжудлиги, уларга риоя этилганлиги;
  • 10 кунлик намунавий таомнома мавжудлиги, тасдиқланган ва келишинганлиги;
  • профилактик зарарсизлантириш бўлими билан шартнома тузилганлиги ва унинг бажарилиши;
  • ошхона ходимларининг дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтганлиги, санитария минимум курсларида ўқиганлиги;
  • тиббий хона ҳолати, жиҳозланиши ва қўл ювиш, қабул ҳамда муолажа учун шароит яратилганлиги;

Умумтаълим бўйича тавсиявий норматив ҳужжатлар рўйхати

Қўлланма, 38-саҳифа

Алоҳида тартибда кўрилади

Прокурор назорати давомида фойдаланилиши лозим бўлган қонунлар, қонуности ва идоравий ҳужжатларнинг тавсиявий рўйхати:

  • Ўзбекистон Республикасининг 07.01.2008 йилдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни;
  • Ўзбекистон Республикасининг 14.09.2016 йили “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни;
  • Ўзбекистон Республикасининг 23.09.2020 йилдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонуни;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.09.2018 йилдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5538-сон Фармони;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.04.2019 йилда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5712-сон Фармони;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.09.2019 йилда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Взирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ваихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5815-сон Фармони;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2006 йилги “Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-362-сонли қарори;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.08.2018 йилда қабул қилинган «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш

тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чоратадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3907-сон қарори;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.11.2018 йилда қабул қилинган «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3931-сон қарори;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.02.2019 йилда қабул қилинган «Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4199-сон қарори;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маънавиймаърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сон қарори;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.09.2019 йилда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4444-сон қарори;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2017 йилдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сон қарори;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2017 йилдаги «Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1026-сон қарори;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2019 йилдаги 146-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисида”ги

Низом;

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.2019 йилдаги 352-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган “Умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби

тўғрисида”ги Низом;

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2019 йилдаги “Президент мактаблари тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 526-сон қарори;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2019 йилдаги “Ўқувчиларни психологик-педагогик қўллабқувватлаш ишларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 577-сон қарори;

Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари фаолияти устидан назорат

Қўлланма, 39-саҳифа

Алоҳида тартибда кўрилади

Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятида вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан прокурор назорати:

Касб-ҳунар мактаби — Халқаро таснифлагичнинг 3-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари.

Коллеж — Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасигача мос келувчи таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлайдиган вазирликлар ва идоралар тизимида фаолият кўрсатадиган таълим муассасалари.

Техникум — Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасигача мос келувчи ва олий таълим тизими билан интеграциялашган таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлайдиган ҳамда олий таълим муассасалари ҳузурида фаолият юритадиган таълим муассасалари.

Бош прокурор буйруқларида қўйилган талаблар:

  • таълим тўғрисидаги қонунчилик талабларининг сўзсиз ижро этилиши устидан самарали ва таъсирчан назорат ўрнатиш;
  • вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва унинг қуйи

тузилмалари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан васийлик ва ҳомийлик масалалари бўйича қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатларининг қонунийлигини ҳар

чоракда ўрганиб бориш;

  • назорат тадбирларида ўқувчиларнинг давомати устидан таъсирчан назорат ўрнатилишига, тарбиявий ишларнинг ва вояга етмаганларнинг бўш вақтлари сифатли ва мазмунли ташкил этилишига қаратилган чоралар тизимли равишда кўриб борилиши каби вазифалар белгиланган.

Касб-ҳунар таълими — тайёргарлик маълумотлари ва текшириш объектлари

Қўлланма, 40-саҳифа

Алоҳида тартибда кўрилади

Текширишга тайёргарлик кўриш босқичида тўпланадиган маълумотлар:

  • туман (шаҳар)да мавжуд касб-ҳунар мактаби, коллеж, техникумлар фаолияти тўғрисида умумий таҳлилий маълумот;
  • туман (шаҳар)да мавжуд касб-ҳунар мактаби, коллеж, техникумларда ўтказилган текширишлар ва ўрганишлар бўйича тузилган ҳужжатлар нусхалари;
  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига жалб этилган инвестициялар тўғрисидаги маълумот;
  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш борасида амалгаоширилган ишлар тўғрисида маълумот. таълим муассасалари.
  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг давлат аккредитациясидан ўтказилганлиги бўйича маълумот;
  • нодавлат ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги маълумот;
  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълимтарбия жараёни сифати устидан олиб борилган назорат ва мониторинглар бўйича маълумот;
  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини аттестациядан ўтказилганлиги бўйича маълумот;
  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог ходимларига малака тоифалари берилиши юзасидан маълумот;
  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари ичида маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисида маълумот;
  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисида маълумот;

Текшириш объектлари ва уларда ўрганилиши

лозим бўлган масалалар:

  • таълим стандартлари, малака талаби, ўқув режаси ва фан дастурлари асосида юқори сифатли касб-ҳунар таълими берилиши;
  • таълим дастурларининг (ўқув режаси ва ўқув дастурлари) мавжудлиги ва ўқитишнинг уларга мослиги;
  • ўқувчилар амалиётининг тўғри ташкил этилганлиги;
  • якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари ташкил этилишининг қонунийлиги;
  • ўқув-методик, илмий-методик ва тажриба ишларининг сифатли амалга оширилиши;
  • педагог кадрлар давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари бўйича фаолият кўрсатаётганликлари;
  • педагог ходимнинг йиллик иш юкламаси бажарилиши;
  • ўқув машғулотлари зарур маълумотга ва мутахассисликка эга бўлган ўқитувчилар томонидан замонавий ахборот коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ўтказилиши;
  • диплом ҳамда бошқа қатъийй ҳисобда турадиганҳужжатларнинг (сертификат ва бошқалар) тўғри сарфланиши; этилган инвестициялар тўғрисидаги маълумот;
  • таълим муассасасида раҳбарлик лавозимларида ёки педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи суд ҳукмига асосан чекланган шахсларнинг ишлаётганлиги;
  • ўқувчилар сони бўйича нормативларга риоя қилинганлиги, битирувчиларга берилган шаҳодатномаларнинг ҳаққонийлиги;
  • янги қурилаётган ва қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилган қурилиш-монтаж ишларининг тўлиқ ва сифатли ўтказилганлиги, бажарилган ишларнинг ҳаққонийлиги;
  • таълим муассасаларида пуллик хизматлар кўрсатиш, бинолар ва асосий воситаларни ижарага бериш, таъмирлаш ишлари ва бошқа мақсадларга пул маблағлари йиғилишининг қонунийлиги;
  • педагогларга иш ҳақлари, аванс, рағбатлантириш ва таътил пуллари берилиши, ўқитувчиларга устамалар белгилашнинг қонунийлиги;
  • бюджет қонунчилигига риоя этилганлиги;
  • моддий-техник базасини белгиланган талабларга мослиги;