Мундарижа — 10 мавзу
Мавзу 6Қўлланманинг 24–25-саҳифалари

Республика ўқув-тарбия муассасалари

Жойлаштириш асослари ва сақлаш шароитлари назорати.

Республика ўқув-тарбия муассасалари фаолияти устидан назорат

Қўлланма, 24-саҳифа

Республика ўқув-тарбия муассасалари фаолияти

устидан прокурор назорати

Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, алоҳида шароитларда тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож бўлган ёшлар билан ишлаш

тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.05.2019 йилдаги “Республика ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ 4342-сонли қарори қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ, Бахт шаҳридаги ўғил болалар махсус коллежи, Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи, Самарқанд шаҳридаги 64-сонли ўғил болалар мактаб-интернати ва

Чиноз туманидаги 5-сонли қиз болалар мактаб-интернати негизида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси ҳамда Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси ташкил этилган.

Республика ўқув-тарбия муассасаларига 14 ёшга тўлган ва 18 ёшдан ошмаган қуйидаги вояга етмаганлар жойлаштирилади

ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лекин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган ёхуд руҳий касаллик билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ривожланишда ўз ёшига нисбатан орқада қолиши оқибатида содир этган қилмишининг аҳамиятини тўлиқ англаб етишга қодир бўлмаган.

  • айблилиги тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб жиноий жавобгарликдан озод қилинган, материаллар вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга кўриб чиқиш учун топширилган;
  • Республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш тариқасидаги мажбурлов чораси қўлланилган ҳолда жиноий жазодан озод қилинган;
  • якка тартибдаги профилактика иши олиб борилаётганлигига қарамай мунтазам равишда ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир қилишни давом эттираётган вояга етмаганлар суд қарори асосида жойлаштирилади.

ПҚ-4342

Бош прокуратуранинг вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасининг асосий вазифалари сифатида:

  • Республика ўқув-тарбия муассасаларида вояга етмаганлар сақланишининг қонунийлиги ва уларга яратилган шарт-шароитлар устидан назоратни амалга ошириш;.
  • ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган, жиноий жавобгарликдан ёки мажбурлов чоралари қўлланган ҳолда жиноий жазодан озод қилинган, жазони ўташдан муддатидан

илгари шартли озод қилинган, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ёки Республика ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган вояга етмаганларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига оид қонунчилик ижроси устидан назоратни амалга ошириш белгиланган.

БП 11.09.2017 йилдаги 138-сон буйруғи

Ўқув-тарбия муассасаларида ўрганилиши лозим бўлган масалалар

Қўлланма, 25-саҳифа

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 11.09.2017 йилдаги “Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 139-сон буйруғига асосан:

  • судларда вояга етмаганларни Республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш масалалари муҳокамасида прокурор иштироки мажбурийлиги,
  • вояга муассасаларига етмаганларни Республика жойлаштириш ўқув-тарбия қабул қилиш, ва сақлашшароитларини ҳар ойда текшириш лозимлиги белгиланган.

Алоҳида тартибда кўрилади

Ўқув-тарбия муассасаларида ўрганилиши лозим бўлган масалалар:

  • болаларнинг ўқув-тарбия муассасасига жойлаштирилишининг қонунийлиги, улар учун очилган йиғма жилдларда қуйидаги ҳужжатларнинг мавжудлиги:
  • муассасанинг тегишли кадрлар билан тўлдирилганлиги (бошқарув, педагог, тиббиёт ва хизмат кўрсатувчи ходимлар), лавозимга тайинланган ва ишга қабул қилинган ходимлар

мутахассислигининг ўрнатилган талабларга тўғри келиши;

  • муассасада муқаддам судланган ёки вояга етмаганларнинг ўқув-тарбия жараёнида иштирок этишига тўсқинлик қилувчи ножўя ҳаракатларни содир этганлиги учун ишдан бўшатилган

ходимларнинг мавжудлиги;

  • тарбияланувчиларни турли тўгаракларга жалб қилиш ва уларнинг иштирокини таъминлаш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинаётганлиги;
  • тарбияланувчиларнинг муассасалардан қайтарилишининг қонунийлиги;
  • муассасадан чиқиб кетган вояга етмаганларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилган ишлар;
  • вояга етмаганларни ўз уйларига қайтаришда белгиланган тартиб қоидага амал қилинганлиги;

Ўқув-тарбия муассасаларини ўрганишда иштирок этиши лозим бўлган мутахассислар

Молия бўлимига оид

Бандлик бўлимига оид

Шифокор-педиатрга оид

Санитария-эпидемиология хизматига оид

Мактабгача ва мактаб таълими тизими мутахассисларига оид