Соғлиқни сақлаш ва ўлим ҳолатлари
Тиббий кўрик, она ва бола ўлими ҳолатлари бўйича текширув.
Соғлиқни сақлаш органлари фаолиятида қонунчилик ижроси устидан назорат
Алоҳида тартибда кўрилади
Соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятида вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан маълумотлар:
- вояга етмаганларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, тиббий ва тиббий-ижтимоий ёрдамнинг барчага бирдек таъминланиши, давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида кафолатланган бепул
тиббий ёрдам кўрсатилиши ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назоратни кучайтириш;
- вояга етмаганларга, айниқса ногиронлиги бўлган болалар ва болаликдан ногиронлиги бўлган вояга етмаганларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдамнинг сифатига, уларнинг реабилитациясига, дори-дармонлар, протез-ортопедик буюмлар ва ҳаракатланиш воситалари билан имтиёзли шартларда таъминланишига, соғлиқни сақлаш муассасаларида болаларни
тиббий кўрикдан ўтказиш, касалликларни эрта аниқлаш, уларни профилактика қилиш ва даволаш тадбирларининг ташкил этилишига эътибор қаратиш;
- тиббий муассасаларнинг моддий-техника базасидан самарали ва оқилона фойдаланилишига, болаларга тиббийижтимоий ёрдам кўрсатиш, тарбиялаш ва парваришлаш мажбуриятларини бажармаган шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳал этилишига ва вояга етмаганларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратиш;
- туғуруқхоналарда она ва бола ўлими, шунингдек, бир ёшгача бўлган болалар ўлимининг ҳар бир ҳолати бўйича терговга қадар текширув ўтказилиши таъминлаш, уларнинг натижалари
бўйича тиббиёт ходимларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш вазифалари белгиланганмаълумот;
Текширишга тайёргарлик кўриш босқичида тўпланадиган
маълумотлар:
- вояга етмаганларда касалликларни эрта аниқлаш, профилактика қилиш ва даволаш-соғломлаштириш тадбирларига оид маълумот;
- болалар тиббий кўрик комиссиялари ва уларнинг малакали шифокорлар билан таъминланганлиги ҳақида маълумот;
- тиббиёт муассасалари, жумладан қишлоқ врачлик пунктларининг аҳоли сонига нисбатан фоизи, шифокорлар билан таъминланиш аҳволи ва болаларнинг чуқурлаштирилган тиббий
кўриклардан ўтказилиши ҳақида маълумот;
- оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимларининг малакаси, ўрта тиббиёт ходимларининг тегишли мутахассисликка эга эканлиги ҳақида маълумот;
- ўсмир қизлар ва бола туғиш ёшидаги аёлларда экстрагенитал касалликлар, уларни даволаш аҳволи, исталмаган ҳомиладорлик ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда юқумли касалликлар сони ҳақида маълумот;
- оналар ва бир ёшгача болалар ўлимига оид маълумотлар;
- бюджет ҳамда ҳомийлик маблағларининг сарфланишига оид маълумотлар;
- вояга етмаганларнинг соғлиғини сақлашга йўналтирилган Давлат дастурларининг бажарилишига оид маълумотлар;
- камқонлик касаллигига йўлиққан ҳомиладор аёллар ҳақида маълумот;
- болаларни юқумли касалликларга қарши эмлаш, туғма нуқсони бор ва ногиронлиги бўлган болаларни тезкор даволашга оид маълумот.
Соғлиқни сақлаш — текшириш объектлари ва ўрганиладиган масалалар
Алоҳида тартибда кўрилади
Текшириш объектлари ва уларда ўрганилиши лозим бўлган масалалар:
- болаларда касалликларни эрта аниқлаш, профилактика қилиш ва даволаш-соғломлаштириш тадбирлари ўз вақтида ҳамда тўғри ташкил этилганлиги;
- болалар тиббий кўрик комиссиялари ташкил этилганлиги ҳамда уларнинг таркиби малакали шифокорлар билан тўлдирилганлиги, комиссияларнинг зарур тиббий асбоблар ва жиҳозлар билан таъминланганлиги;
- шаҳар ва туманлардаги тиббиёт муассасалари, шу жумладан қишлоқ врачлик пунктларининг аҳоли сонига нисбатан мувофиқлиги, шифокорлар билан таъминланиш аҳволи ва тиббий муолажаларнинг самарадорлиги;
- ўсмир қизлар ва бола туғиш ёшидаги аёлларнинг экстрагенитал касалликларини даволаш чоралари кўрилганлиги, тиббий кўрсаткичларга зид бўлган исталмаган ҳомиладорлик ва эрта туғруқ ҳолатларининг ҳамда юқумли касалликларнинг онадан болага ўтишининг олди олинганлиги;
- камқонлик касаллигига йўлиққан ҳомиладор аёлларни темир моддасига бой препаратлар ва дори-дармонлар билан таъминланганлиги;
- болалар юқумли касалликларга қарши эмланганлиги, туғма нуқсони бор ва ногиронлиги бўлган болаларни тезкор даволаш ишларининг самарадорлиги;
- даволаш-профилактика муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатишнинг барча босқичларида ташхис қўйиш ва даволаш стандартларига риоя этилганлиги;
- оналар ва болалар ўлимига оид маълумотлар ҳаққонийлиги тиббиёт муассасалари, туғруқхона, ФҲДЁ ва бошқа муассасалардан олинган маълумотларни солиштириш йўли билан
текширилиши ҳамда олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ва уларнинг самарадорлиги;
- тиббиёт муассасалари ва ихтисослашган даволаш-профилактика томонидан вояга етмаганлар ўртасидагиёҳвандликни эрта аниқлаш бўйича ички ишлар органлари билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйилганлиги;
- тиббиёт муассасалари томонидан бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳоли, ёшлар ўртасида соғлом бола туғилиши ва уни тарбиялаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш
мақсадида тегишли тарғибот ва тушунтириш ишларининг самарали ташкил этилганлиги;
- тиббиёт ва соғломлаштириш объектларининг қурилиши, уларнинг моддий-техника базаси аҳволи, лаборатория-ташхис ускуналари, дори-дармон препаратлари ва бошқа тиббий
воситалар билан таъминланганлиги;
- давлат мулки ва бюджет маблағларидан ҳамда ҳомийлар ва бошқа шахслар томонидан кўрсатилган беғараз маблағ ва мулклардан оқилона, самарали фойдаланилганлиги;
- тизимда Давлат дастурларидаги тадбирларнинг тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилганлиги, бу борада тармоқ ва ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилганлиги ва ижроси;
- вояга етмаганлар соғлиғини сақлаш тўғрисида оммавий ахборот воситалари имкониятларидан фойдаланган ҳолда кенг тушунтириш ишлари ташкил этилганлиги ва ҳ.к.
Оналар ва гўдаклар ўлими юзасидан терговга қадар текширув
Оналар ва гўдаклар ўлими билан боғлиқ ҳолатлар
юзасидан терговга қадар текширув ўтказиш:
Она ўлими – бу аёлнинг хомиладорлик даврида ёки
туғруқдан сўнг 42 кун мобайнида, ҳомиладорликнинг
давомийлиги ва жойлашувидан қатъий назар, хомиладорликнинг
асоратланиши ёки уни олиб бориш билан боғлиқ бўлган қандайдир
сабаблар оқибатида, лекин тўсатдан пайдо бўлган сабаб ёки
бахтсиз ходисадан ташқари ўлими.
Алоҳида тартибда кўрилади
Гўдак ўлими – тирик туғилганлик мезонларидан бири (нафас
олиши, юрак уриши, киндик пульсацияси, мускулларнинг
беихтиёрий қисқариши) мавжуд бўлиб, ҳомиладорлик муддати
22 ҳафта ва ундан ортиқ, бўйи 25 см. ва ундан ортиқ, вазни 500
грамм ва ундан ортиқ бўлган боланинг 1 ёшгача вафот этиши
Терговга қадар текширув давомида қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилиши лозим:
- терговга қадар текширувларнинг биринчи кунидаёқ бемор даволанган тиббий палатанинг жиноят-процессуал тартибга риоя қилинган ҳолда кўздан кечирилиши, ўлган она ёки болага
нисбатан тайинланган тиббий даволаш муолажаларининг рўйхати, тегишли рецептлар ва дори воситалари қолдиқлари, уларга нисбатан юритилган барча тиббий ҳужжатларни (амбулатор
тиббий карта, ҳомиладор ва туққан аёлнинг индивидуал картаси, ҳомиланинг ривожланиш босқичларида юритилган ҳужжатлар, касаллик тарихи ва ҳ.к.) олиш; этиши;
- она ва боланинг атайлаб ўлдирилганига шубҳа бўлган тақдирда, тергов-тезкор гуруҳи томонидан улар яшаган хонадонлар ҳам криминалистик техника воситаларидан фойдаланган ҳолда тўлиқ кўздан кечириш;
- касаллик тарихидаги мавжуд тиббий ҳужжатлар ёки бемор томонидан тиббий хизмат кўрсатилишидан, стационар тартибда даволанишдан ёҳуд бошқача тиббий хизматдан ўз хоҳиши билан бош тортганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига баҳо бериш;
- терговга қадар текширув даврида оналар ва гўдаклар ўлими ҳолатлари юзасидан тиббиёт ходимлари ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун хизмат текширувлари тайинланиши ва тегишли хулоса билан бирга иш учун аҳамиятли барча ҳужжатларни олиш;
- аёл ҳомиладорлик даврида бирламчи тиббий-санитария муассасалари томонидан ўз вақтида ҳисобга олинганлиги, тиббий карталар ўз вақтида очилганлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруқларидан келиб чиққан ҳолда аёлга бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан ўз вақтида тиббий хизмат ва муолажалар кўрсатилганлиги ҳолатларини ўрганиш;
- тиббиёт муассасасига ҳомиладор аёл келтирилишидан то ўлимигача ёки бола туғилишидан то ўлимигача бўлган вақт оралиғида уларга тиббий хизмат кўрсатган ходимлардан ҳолат бўйича батафсил тушунтириш хатлари олиш;
- тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўлим сабаблари ўрганилиши ҳамда аниқланган ҳолатлар ва ўлим ўртасида сабабий боғланиш бор-йўқлигига ҳуқуқий баҳо бериш;
- тўпланган ҳужжатлар бўйича қарама-қаршиликлар вужудга келганда ёки ўлим сабабларига ёҳуд ўтказилган патологоанатомик текширув/суд-тиббиёт экспертиза хулосасига шубҳа туғилган ҳолларда комиссиявий суд-тиббий экспертиза тайинлаш.