Суд жараёнида прокурор ваколати
Судда иштирок этиш ва хулоса бериш масалалари.
Судларда вояга етмаганларга оид жиноят ишларида прокурор ваколати
Алоҳида тартибда кўрилади
Вояга етмаганларга нисбатан ва уларга алоқадор жиноят ишларини судларда кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш ўтказиш:
Жиноий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.
Ўз навбатида, ушбу жараёнда вояга етмаганларга нисбатан ёки уларга алоқадор жиноят ишлари бўйича қонунларнинг тўғри тадбиқ қилиниши, вояга етмаган шахснинг ҳаракатига унинг барча жихатлари,
шарт-шароитларини инобатга олган ҳолда баҳо бериш муҳим аҳамият касб этади.
Зеро, вояга етмаган шахснинг психикаси бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, бу ҳолат ҳар бир процессуал ҳаракатни амалга оширишда малакали мутахассисларнинг билимлари ва тажрибасига асосланган алоҳида тайёргарликни талаб этади.
Яъни, процесс давомида иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш ва унга қонуний баҳо бериш ҳамда вояга етмаган шахснинг нозик хусусиятларга эга бўлган психикасига салбий таъсирларни олдини олиш борасидаги чора-тадбирларнинг уйғунлигини таъминлаш лозим бўлиб, бу эса процессда прокурор ваколатини таъминловчи ходимларда алоҳида билим ва кўникмаларнинг мужассамлигини талаб этади.
Бош прокурор буйруқларида қўйилган талаблар:
- вояга етмаган шахсларга нисбатан қамоққа олиш (уй қамоғи) тарзидаги эҳтиёт чораси фақат унга беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин
бўлган қасддан жиноят содир этганда ҳамда айбланувчининг муносиб хулқ-атворда бўлишини бошқа эҳтиёт чоралари таъминлай олмайдиган тақдирда қўлланилиши ҳақидаги қонун талабларига қатъий риоя этилиши;
- вояга етмаган шахсга нисбатан қамоққа олиш (уй қамоғи) тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги масалани кўриб чиқишда туман (шаҳар) прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар иш материаллари билан шахсан танишиб чиқиб, вояга етмаганни сўроқ қилиши;
- вояга етмаганнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида унинг шахси, соғлиғининг ҳолати, яшаш ва тарбияланиш шароитлари ўрганилиши;
- жиноят мавжудлигини содир этишда вояга етган иштирокчилар содир этилиши аниқлашнинг ҳамда жиноят сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитларни бартараф этишнинг барча чоралари кўрилиши;
- биринчи марта ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган вояга етмаганнинг шахсини ҳамда содир этилган қилмишнинг хусусиятини ҳисобга олиб, материалларни вояга
етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга кўриб чиқиш учун юбориш масаласи муҳокама қилиниши шартлиги белгилаб қўйилган.
ЖПК 548-модда. Тавсиявий норматив ҳужжатлар рўйхати
Алоҳида тартибда кўрилади
Судларда вояга етмаганларга нисбатан ва уларга алоқадор жиноят ишларини кўриб чиқишда прокурор ваколатини таъминлаш ўтказиш:
ЖПКнинг 548-моддасида вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича исботланиши лозим бўлган ҳолатлар белгиланган бўлиб, унга кўра суриштирув, дастлабки тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамаси даврида вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича, қуйидагилар исботланиши лозим:
- айблаш ва ҳукм қилиш учун асосларнинг мавжудлиги (ЖПК 82-модда);
- реабилитация учун асосларнинг мавжудлиги (ЖПК 83-модда);
- айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асосларнинг мавжудлиги (ЖПК 84-модда);
- вояга етмаган айбланувчининг аниқ ёши (туғилган йили, ойи, куни);
- вояга етмаганнинг шахсига хос хусусиятлар ва унинг саломатлиги ҳолати;
- унинг турмуш ва тарбияланиш шароитлари;
- катта ёшли далолатчилар ва бошқа иштирокчиларнинг бор
ёки йўқлиги тўлиқ текширилганлиги.
жиноят ишларини юритишда вояга етмаганларнинг ёшини ва шахсини аниқлаш шарт ҳисобланади. Айни вақтда, шу нарсани эътиборда тутиш керакки, шахс туғилган кунидан
бошлаб эмас, балки туғилган куни ўтганидан сўнг, яъни эртаси куннинг ноль соатидан бошлаб жиноят учун жавобгарлик бошланадиган ёшга тўлган деб ҳисобланади.
Судланувчининг ёши суд-тиббиёт экспертизаси томонидан аниқланаётганда, унинг туғилган куни деб, экспертлар аниқлаган йилнинг охирги куни ҳисобланади. Ёш энг кам ва энг кўп йиллар миқдори билан аниқланганда, суд экспертлар томонидан белгиланган энг кам ёшдан келиб чиқиши лозим.текширилганлиги.
Фойдаланилиши лозим бўлган қонунлар, қонуности ва идоравий ҳужжатларнинг тавсиявий рўйхати:
- Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси;
- Ўзбекистон кодекси;Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 15.09.2000 йилдаги “Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори;
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 11.09.2017 йилдаги “Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 139-сонли буйруғи.
- биринчи марта ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган вояга етмаганнинг шахсини ҳамда содир этилган қилмишнинг хусусиятини ҳисобга олиб, материалларни вояга
етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга кўриб чиқиш учун юбориш масаласи муҳокама қилиниши шартлиги белгилаб қўйилган.