Ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказлари
Қабул қилиш, вақтинча сақлаш ва жойлаштириш тартиби.
Ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари фаолияти бўйича назорат
Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам
кўрсатиш марказлари фаолияти бўйича
Алоҳида тартибда кўрилади
Ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази юкланган вазифаларга мувофиқ ўз ваколатлари доирасида:
- уч ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг шахсини аниқлаш, ҳаёти, соғлиғини муҳофаза қилиш ёки улар томонидан такроран ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида уларни кеча-кундуз қабул қилишни ҳамда вақтинча сақлашни таъминлайди;
- олиб келинган вояга етмаганлар билан якка тартибдаги профилактика ишини олиб боради, вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсизлигига, ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлайди ҳамда бу ҳақда тегишли давлат органларини ва бошқа ташкилотларни хабардор қилади;
- вояга етмаганларни Республика ўқув-тарбия муассасаларига олиб боради, шунингдек ушбу муассасаларда сақланаётган вояга етмаганларни жойлаштириш бўйича бошқа чора-тадбирларни амалга оширади.
Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги қарорнинг бекор қилиниши
- прокурорлар судларда вояга етмаганларни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари ва Республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш масалалари муҳокамасида иштирок этишлари;
- вояга етмаганларни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказлари ва Республика ўқув-тарбия муассасаларига қабул қилиш, жойлаштириш ва сақлаш шароитларини ҳар ойда текширишлари лозим.
Текширишга тайёргарлик кўриш босқичида
тўпланадиган маълумотлар
- марказларга олиб келинган ва якка тартибдаги профилактика ишлари олиб борилган вояга етмаган шахсларга оид маълумотлар;.
- текширлаётган давр учун тузилган ҳисоботлар;
- вояга етмаганларни Республика ўқув-тарбия муассасаларига олиб бориш, шунингдек ушбу муассасаларда сақланаётган вояга етмаганларни жойлаштириш бўйича йиғилган
ҳужжатлар.
Марказларни текширишда ўрганилиши лозим бўлган
масалалар
- вояга етмаганларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойланишининг қонунийлиги:
- вояга етмаганларнинг марказда ушлаб турилишининг қонунийлиги:
- марказга жойлаштирилган вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилиши:
- марказ ходимлари томонидан вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш борасида амалга оширилган фаолият:
- марказ мансабдор шахслари томонидан марказфаолиятида қонунийликни таъминланиши:
Марказларда қонунийликни таъминлаш масалалари
вояга етмаганларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам
кўрсатиш марказига жойланишининг қонунийлиги
- марказга олиб келинган вояга етмаганларни рўйхатга олиш китобининг юритилиши:
- марказга жойлаштирилган ҳар бир вояга етмаганга нисбатан юритилган йиғма жилдларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги, уларни жойлаштириш учун керакли ҳужжатларнинг мавжудлиги;
- вояга етмаганларни марказга ноқонуний жойлаштириш ҳолатлариҳужжатлар.
вояга етмаганларнинг марказда ушлаб турилишининг
қонунийлиги
- ўғил болалар ва қиз болаларнинг алоҳида ётоқхоналарда жойлаштирилиши;
- вояга етмаганни марказда сақлаш муддатларига амал қилинганлиги;
- вояга етмаганларни марказда сақлаш муддатини узайтирилишининг қонунийлиги
- вояга етмаганлар тегишли таълим ва бошқа муассасаларга йўлланмалар ўз вақтида берилмаганлиги муносабати билан белгиланган муддатдан ортиқ марказда сақланган ёки сақланаётганлиги ҳолатлариҳужжатлар.
марказга жойлаштирилган вояга етмаганлар
томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилиши
- неча марта вояга етмаганлар марказдан қочиб кетганлиги;
- ҳар бир қочиш ҳолати юзасидан текшириш ўтказилганлиги, уларнинг натижалари ва жавобгар мансабдор шахсларга нисбатан кўрилган чоралар;
- марказ бошлиғи томонидан вояга етмаганларга нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилиши ва уларни бекор қилинишининг қонунийлиги.
марказ мансабдор шахслари фаолиятининг қонунийлиги
- марказ бошлиғи номига йўлланган мурожаатларнинг ўз вақтида кўриб чиқилганлиги ва уларнинг натижаларининг қонунийлиги;
- прокурор номига йўлланган мурожаатларнинг ўз вақтида марказ томонидан тегишлилиги бўйича юборилганлиги;
- марказ бошлиғи томонидан ходимларнинг вояга етмаганларга нисбатан ноқонуний ёки ножўя ҳаракатлари юзасидан интизомий жазо қўллаш тўғрисидаги буйруқларининг асослилиги;
марказ ходимлари томонидан вояга етмаганлар
ўртасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш борасида
- марказга олиб келинган ҳар бир вояга етмаган бўйича назоратсизлик ва қаровсизлик сабабларига аниқлик киритилганлиги;
- аниқланган сабаблар ва шарт-шароитлар асосида қайси ташкилотларга уларни бартараф қилиш юзасидан мурожаат қилинганлиги ёки таклиф киритилганлиги;
- бошқа ташкилотларга вояга етмаганларнинг назоратсизлиги ва қаровсизлиги сабабларига ҳамда вояга етмаганларнинг шахсига аниқлик киритиш мақсадида йўлланган сўровномалар, уларга жавоб хатлари берилганлиги;
- вояга етмаганларни шахсий текширувдан ўтказиш, уларнинг буюмларини, шунингдек улар олаётган ва юбораётган посилка ва бошқа почта жўнатмаларини текширувдан ўтказиш амалга оширилганлиги;
- ҳудудий вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия томонидан марказда текшириш ўтказилганлиги.