Текшириш методикаси ва муддатлар
Учта босқич, муддатли масалалар, назорат ҳужжатлари.
Ўрганилиши лозим бўлган муддатли масалалар. Текшириш методикаси
Текшириш методикаси
Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратининг асосини ташкил этувчи текширишларни ўтказиш методикасини шартли равишда уч босқичга бўлиш мумкин:
- тайёргарлик кўриш
- тегишли қонун ва қонуности ҳужжатлар ҳамда идоравий ҳужжатлар билан танишиб чиқиш;
- назорат объекти ва предметига аниқлик киритиши;
- муқаддам ўтказилган текширув материаллари ва уларнинг натижалари (статистик маълумотларни)ни ўрганиш;
- мутахассисларни жалб қилиш масаласини ҳал қилиш;
- тешириш билан боғлиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш.
- текшириш ўтказиш
“Прокуратура тўғрисида”ги Қонунининг
6, 22-моддаларида белгиланган ваколатларни амалга ошириш.
(назорат объектларининг ҳудуди ва хоналарига монеликсиз кириш, ҳужжатлар ва материалларни кўриш, текшириш учун ҳужжатларни ва маълумотларни, мансабдор шахслар ва фуқаролардан қонун бузилиши хусусида оғзаки ёки ёзма тушунтиришларни талаб қилиш.
- таҳлил қилиш.
Текшириш натижаларини ўрганиб, қонунбузилишига йўл қўйган шахсларнинг жавобгарлик даражаси ва уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунининг 37-42-моддаларида кўрсатилган прокурор назорати ҳужжатларини қўллашга оид масалаларни ҳал қилади.
ПРОКУРОР НАЗОРАТИ ҲУЖЖАТЛАРИ:
- Ариза
- Қарор
- Протест
- Огоҳлантирув
- Тақдимнома
- текшириш натижалари бўйича тузилган маълумотнома (ҳажми ўн беш саҳифадан кўп бўлмаган) текширишга масъул бўлган прокуратура ходими, жалб қилинган мутахассислар, текширилган объектнинг мансабдор ёки моддий жавобгар шахслари томонидан имзоланади.
- прокурор назорати ҳужжатлари қонунбузилишларни бартараф этиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш, уларнинг асл сабаблари ва бунга имкон берган шарт шароитларга келгусида йўл қўйилмаслигига қаратилган бўлиши лозим.
Ўрганилиши лозим бўлган муддатли масалалар
Ўрганилиши лозим:
ҳар ярим йилда - васийлик ва ҳомийлик органларининг фаолияти, бунда болани фарзандликка ва оилага тарбияга олишни хоҳлаган шахслар билан ишлашга, шунингдек, болаларни қабул қилган оилаларда уларнинг яшаш шароити ва тарбияси мунтазам ўрганилишига алоҳида эътибор қаратилиши лозим;
ҳар ярим йилда - вояга етмаганларнинг ички ишлар органларига келтирилиши, уларга нисбатан маъмурий таъсир чоралар кўрилиши, шунингдек, профилактик ҳисобга олиниши ва профилактик тадбирлар амалга оширилишининг қонунийлиги;
ҳар ойда - вояга етмаганларни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказлари ва Республика ўқув-тарбия муассасаларига қабул қилиш, жойлаштириш ва сақлаш шароитлари;
ҳар ярим йилда - вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар фаолияти амалга оширилган ишлар самарадорлиги ва эришилган натижалар, шунингдек, ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш ишларига баҳо берган ҳолда;
ҳар чоракда - вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялари, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва унинг қуйи тузилмалари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан васийлик ва ҳомийлик масалалари бўйича қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатларининг қонунийлиги .
БП 11.09.2017 йилдаги 139-сон буйруғи
Назорат текширувларининг асосий йўналишлари ва ўтказиш тартиби
Назорат текширувларини асосий йўналишлари ва ўтказиш тартиби
Назорат фаолиятининг предмети ва асосий йўналишлари
вояга етмаганларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонунчилик ижроси устидан назорат;
вояга етмаганларнинг ижтимоий муҳофазаси соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат;
вояга етмаганлар таълими, маънавий ва жисмоний ривожланиши соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги қонунчиликижроси устидан назорат;
вояга етмаганларга алоқадор ҳолатлар бўйича терговга қадар текширув, суриштирув ва уларга нисбатан жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини ўтказишда қонунийликни таъминлаш.
БП 11.09.2017 йилдаги 139-сон буйруғи
Назорат текширувларини ўтказиш асослари ва тартиби
Соҳага оид назорат текширувларини ўтказиш асослари ва
тартиби
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва таркибий тармоқлар иш режалари;
- ҳайъат қарорлари;
- Бош прокуратура раҳбарияти кўрсатмалари;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
- қонунбузилишлар ҳақидаги маълумотлар;
- оммавий ахборот воситаларининг хабарлари ҳамда
қонунчиликда назарда тутилган бошқа асосларга мувофиқ
ўтказилиши қайд этилган.
БП 05.12.2017 йилдаги 172-сон буйруғига асосан тасдиқланган Регламент
Назорат тадбирларининг турлари. Молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш шакллари
назорат тадбирларининг турлари ва уларни ўтказишда эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар
вояга етмаганларни соғлиғини сақлаш соҳасидаги:
- вояга етмаганларга, айниқса ногиронлиги бўлган болалар ва болаликдан ногиронлиги бўлган вояга етмаганларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдамнинг сифатига, уларнинг реабилитациясига, дори-дармонлар, протез-ортопедик буюмлар ва ҳаракатланиш воситалари билан имтиёзли шартларда таъминланишига;
- соғлиқни сақлаш муассасаларида болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш, касалликларни эрта аниқлаш, уларни профилактика қилиш ва даволаш тадбирларининг ташкил этилишига;
- тиббий муассасаларнинг моддий-техника базасидан самарали ва оқилона фойдаланилишига;
- болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, тарбиялаш ва парваришлаш мажбуриятларини бажармаган шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳал этилишига;
- вояга етмаганларнинг соғлом турмуш тарзинишакллантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, шунингдек, туғуруқхоналарда она ва бола ўлими ҳамда бир ёшгача бўлган болалар ўлимининг ҳар бир ҳолати бўйича терговга қадар текширув ўтказилиши таъминлаш;
Назорат шакллари
бўлган молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш
- текшириш – хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонунлар ҳамда ўз фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари қандай бажарилаётганлигини назорат қилувчи органларнинг бир марта назорат қилиши;
- молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) — солиқ ва валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳамда бошқа ҳужжатларини ўрганиш ва таққослаш;
- қисқа муддатли текшириш – назорат қилувчи органлар жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида амалга оширадиган текшириш.
Назорат шакллари
бўлган молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш
қилиш), қисқа муддатли текшириш ва назорат тартибида
текшириш тушунчалари
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддаси
Маълумот учун, хозирги кунда хусусий мулкчилик шаклига эга бўлган мактаблар ва мактабгача таълим муассасалари сони ортиб бораётганлигини инобатга олиб, уларнинг фаолиятини текшириш тартибини ёритилиши муҳим аҳамият касб этади.
Назорат қилувчи органнинг масъул ходимлари текширув бошланишидан олдин тадбиркорлик субъекти раҳбарини ёки якка тартибдаги тадбиркорни текширув мақсади билан таништиради, унга ўз хизмат гувоҳномаси ва текширув ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномасини кўрсатади, Ягона тизимга текширувнинг уникал кодини киритиш орқали текширувга доир маълумотларни олиш ҳуқуқини тушунтиради, шунингдек текширувни ўтказишга асос бўлган ҳужжатлар нусхаларини тилхат олган ҳолда топширади
Текшириш методикаси ва унинг босқичлари. Тайёргарлик кўриш босқичи
Текшириш методикаси ва унинг босқичлари
текширишларни
ўтказиш методикасини шартли равишда уч босқичга бўлиш
мумкин
- тайёргарлик кўриш;
- текшириш ўтказиш;
- таҳлил қилиш;
Регламентининг 21-бандига
Тайёргарлик кўриш босқичи
прокурор томонидан
қуйидагилар амалга оширилиши лозим:
- тегишли қонун ва қонуности ҳужжатлар ҳамда идоравий ҳужжатлар билан танишиб чиқиш;
- назорат объекти ва предметига аниқлик киритиши;
- муқаддам ўтказилган текширув материаллари ва уларнинг натижаларини ўрганиш;
- назорат остидаги органлар ва объектлардан олинган статистик маълумотларни таҳлил қилиш;
- назорат қилувчи органлардан қўшимча маълумотлар олиш;
- текширишга тегишли мутахассисларни жалб қилиш масаласини ҳал қилиш;
- назорат объекти ёки ўрганилаётган норматив ҳужжат билан боғлиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш.
Текшириш босқичи. Таҳлил қилиш. Якуний босқич ва илова ҳужжатлар
Текшириш босқичида
Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунининг 6, 22- моддаларида белгиланган ваколатлардан фойдаланиб, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ҳудуди ва хоналарига монеликсиз киришга, ҳужжатлар ва материалларни кўришга, текшириш учун қарорлар, фармойишлар, буйруқлар ва бошқа ҳужжатларни.
Келишув битими фуқаролик суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса, қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ва уни таъминлашга доир чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотларни талаб қилишга, мансабдор шахслар ва фуқаролардан қонун бузилиши хусусида оғзаки ёки ёзма тушунтиришлар талаб қилишга ҳақлидир.
Таҳлил қилиш
текширишнинг якуний босқичи бўлиб, ушбу
жараёнда прокурор текшириш натижаларини ўрганиб,
қонунбузилишига йўл қўйган шахсларнинг жавобгарлик даражаси
ва уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура
тўғрисида”ги Қонунининг 37-42-моддаларида кўрсатилган
прокурор назорати ҳужжатларини қўллашга оид масалаларни ҳал
қилади
Якуний босқич ва илова ҳужжатлар
текшириш натижалари бўйича ҳажми ўн беш саҳифадан кўп бўлмаган, умумлаштирилган таҳлилий маълумотнома тузилади ва текширишга масъул бўлган прокуратура ходими, жалб қилинган мутахассислар, текширилган объектнинг мансабдор ёки моддий жавобгар шахслари томонидан имзоланади.
Маълумотномага илова қилинаётган бошқа ҳужжатлар уларни тузган, шунингдек, текширилган объектнинг мансабдор ёки моддий жавобгар шахслари томонидан имзоланади.