Мактабгача таълим
Давлат ва нодавлат МТТ фаолияти устидан назорат.
Мактабгача таълим муассасалари фаолиятида қонунчилик ижроси
Мактабгача таълим муассасалари фаолиятида вояга
етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси бўйича
мактабгача бўлган ёш – болаларнинг туғилган пайтидан етти ёшгача, то уларга умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бериш бошланган пайтга қадар бўлган ёши.
мактабгача таълим ва тарбия – болаларга таълим ва тарбия беришга, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий, этик, эстетик ва жисмоний жиҳатдан ривожлантиришга, шунингдек болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлашга қаратилган узлуксиз таълим Тури.
мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълимдастури – бола томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган асосий билимларнинг, маҳорат ва кўникмаларнинг ҳажмини ҳамда мазмунини белгиловчи, шунингдек таълим ва тарбия мазмунининг ўзига хослигини, таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини тавсифловчи ҳужжат.
мактабгача таълим ташкилоти – мактабгача таълим ва тарбия соҳасида таълим ва тарбия хизматлари кўрсатувчи давлат ҳамда нодавлат ташкилоти.
нодавлат мактабгача таълим ташкилоти – нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширишга доир лицензия асосида мактабгача таълим ва тарбия соҳасида таълим ва тарбия хизматларини кўрсатувчи юридик шахс.
Мактабгача таълим ташкилотлари қуйидаги турлар бўйича
ташкил этилади:
умумий турдаги мактабгача таълим ташкилоти;
кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти;
инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти;
қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилоти.
- 05.2019 йилдаги ВМҚ-391
Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини текширишни қуйидаги айрим давлат органлари ҳам ўз ваколатлари доирасида амалга ошириши мумкин: этилади:
- тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш масалалари бўйича текшириш – ички ишлар органлари томонидан;
- ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига амал қилинишини ўрганиш бўйича текшириш –Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан;
- аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига назоратини амалга ошириш масалалари бўйича текшириш –Санитария-эпидемиология хизмати томонидан;
- меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини бўйича текшириш – Бандлик ва меҳнат марказлари
Мактабгача таълим бўлимларида текшириш
Текширишга тайёргарлик кўриш босқичида тўпланадиган маълумотлар
- Туман (шаҳар) ҳокимлигидан олинадиган маълумотлар;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳудудий бўлимларидан олинадиган маълумотлар;
- Туман (шаҳар) судлари ёки бевосита прокуратурадаги назорат ишларини ўрганиш орқали олинадиган маълумотлар.
- Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимидан.
- Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасидан
Текшириш объектлари ва уларда ўрганилиши лозим бўлган масалалар
- Мактабгача таълим бўлимларида:.
- Давлат мактабгача таълим ташкилотида:
- Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида:
- Нодавлат мактабгача таълим муассасасида:
Мактабгача таълим бўлимларида
- ходимлар ўртасида вазифалар тақсимоти белгиланганлиги ва ходимларнинг таништирилганлиги;
- ходимлар томонидан вазифалар тақсимотига мувофиқ уларнинг зиммасига юклатилган вазифалар ижроси қандай даражада таъминланганлиги;
- белгиланган йўналишлар бўйича тегишли иш режалар тузилганлиги ва уларнинг ижроси;
- туман бўйича мактабгача таълим ташкилотлари кесимида нотинч ва ноқобил оилаларда вояга етаётган болалар аниқланганлиги ҳамда улар билан боғлиқ ишларнинг аҳволи;
- мактабгача таълим ташкилотлари кесимида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларда вояга етаётган болалар юзасидан маълумотларнинг мавжудлиги ва улар бўйича амалга оширилган ишлар;
- мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудидан белгиланган масофада алкогол ва тамаки маҳсулотларининг сотилиши бўйича чекловларга амал қилиниши устидан назорат аҳволи;
- мактабгача таълим ташкилотларини методик таъминлаш, мавжуд ижобий амалиётни аниқлаш ва оммалаштириш борасида амалга оширилган ишларнинг аҳволи.
Давлат мактабгача таълим ташкилотида текшириш
Давлат мактабгача таълим ташкилотида:
- мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари сифатли бажарилганлиги;
- мактабгача таълим тизими мутахассисларига қўйиладиган малака талабларининг бажарилиши;
- бюджет қонунчилигига риоя этилганлиги;
- мактабгача базасининг ҳолати;таълим муассасалари моддий-техник
- муассаса ходимлари сифатида расмийлаштирилганларнинг ҳақиқатдан ҳам мазкур ташкилотда фаолият юритишини ўрганиш;
- таъмирлаш-тиклаш, қурилиш ишларини, шунингдек, мактабгача таълим муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича ишлар, мактабгача таълим муассасалари бинолари ва иншоотларининг жорий аҳволи;
- мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси;
- давлат мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари ва педагог кадрларини аттестациядан ўтказилиши;
- давлат мактабгача таълим ташкилотининг педагогик кенгаши, кузатув кенгаши фаолияти;
- мактабгача таълим муассасаларида ўқув-методик фаолият ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этилганлиги;
- давлат мактабгача таълим ташкилотида педагог ходимлар учун ҳафталик иш юкламасининг бажарилиши аҳволи;
- мактабгача таълим муассасаларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш сифати;
- мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатланишнинг ташкил этилганлиги;
- ошпазларнинг ҳар уч йилда бир марта малака ошириши, тиббий кўрикдан ўтган ҳолда ишга қўйилиши;
- давлат мактабгача таълим муассасаларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматларининг кўрсатилиши;
- мактабгача таълим ташкилотидаги гуруҳлар ёшга доир тоифалар ёки ёшга доир бўлмаган тоифалар бўйича тўлдирилганлиги;
- мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартибига риоя этилганлиги;
- мактабгача бўлган ёшдаги болалар учун табиий озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами, уларни ёшига доир физиологик эҳтиёжларига мувофиқ бўлган рационал ва мутаносиб озиқ-овқат билан таъминлаш тартибига риоя этилиши;
- мактабгача таълим ташкилотларида санитария қоидалари ва нормаларига, гигиеник нормативларга риоя этилиши;
- муассасада водопровод ва канализация тизимлари, мебель, жисмоний тарбия жиҳозлари, дераза дарчалари ва фрамугаларнинг мустаҳкамлиги ҳамда созлиги аҳволи;
- ҳар бир мактабгача таълим муассасаси ёнғин хавфсизлиги жиҳозлари, зарур бирламчи ўт ўчириш воситалари билан етарли миқдорда таъминланганлиги;
Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида текшириш
Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида:
- оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг муассислари якка тартибдаги тадбиркор эканлиги;
- туман белгиланган (шаҳар) шаклдаги ҳокимликлари томонидан берилган рухсатнома нусхаси, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим нусхаси, педагог ва тиббиёт ходимларининг дипломлари нусхалари мавжудлиги;
- 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 7 - 12 нафар болаларга тарбия берилишига йўл қўйилиши ҳолати;
- бино ва иншоотлар ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитарияэпидемиология назоратининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослиги;
- тарбияланувчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш соғлиқни сақлаш органларининг шартнома асосида махсус бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилиши;
- тегишли олий ёки ўрта махсус педагогик маълумотли шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эканлиги
- суд томонидан ёки тиббий хулосага мувофиқ бундай фаолият билан шуғулланиши тақиқланган шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланаётганлиги;
- ҳар чоракда камида бир марта ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни туман мактабгача таълим бўлимига тақдим этганлиги;
- Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти учун зарур бўлган жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва ўқув
материаллари берилганлиги;
- оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти қонун ҳужжатларига мувофиқ муассиснинг маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан молиялаштирилганлиги
- ўқув ва тарбия жараёнини давлат талабларига, ўқув режаларига ва таълим дастурларига мувофиқ ташкил этилганлиги;
- субсидия билан таъминланувчи давлат-хусусий шериклик шаклидаги мактабгача таълим ташкилотига қатновчи тарбияланувчилар рўйхатини шакллантириш (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари билан) ҳамда болаларнинг 2 ёки ундан ортиқ ташкилотларда рўйхатдан ўтганлик ҳолатини ўрганиш мақсадида, Мактабгача таълим вазирлигининг “ЭМИС” дастуридаги тарбияланувчилар ҳамда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида рўйхатда турувчи болаларни рўйхатини ўзаро солиштириш;
- мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи болаларнинг ота-оналари ўртасида фарзандининг ҳақиқатдан ҳам мазкур ташкилотда тарбия олиши, ташкилотнинг кунлик иш вақти ҳамда ҳафталик иш даври, ота-оналар томонидан тўланадиган бадал тўловлари миқдорлари, таълим ташкилотидаги таълим сифатини ўрганиш бўйича сўровномалар ўтказиш;
- давлат-хусусий шериклик битимига мувофиқ, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари меъёрларига риоя қилиниши ҳамда улар томонидан тўланаётган ота-оналар тўлови миқдорларининг имтиёзли шартларда эканлиги.
Нодавлат МТТ. Мактабгача таълим муассасаларининг санитария ҳолати
Нодавлат мактабгача таълим муассасасида
- нодавлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган имтиёзларнинг қўлланилиши аҳволи;
- давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги келишувларнинг амал қилиш муддатлари ва шартларига риоя этилиши аҳволи;
- мактабгача таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандларини танлов асосида муассасадаги жами ўқувчилар умумий сонининг
10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда таълим хизматларини кўрсатиш эвазига келиб тушган даромадлар ҳисобидан бепул (грант асосида) ўқишга қабул қилинганлиги, кейинги йилларда ўқувчиларни бепул (грант асосида) ўқитишни давом эттириш
бўйича қарор нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан уғулланувчи юридик шахс томонидан таълим олувчининг оилавий шароити ва унинг академик натижаларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинганлиги.
Мактабгача таълим муассасаларининг санитария
ҳолатини ўрганиш
- лойиҳа ва амалдаги гуруҳлар сонининг ўзаро мувофиқлиги;
- лойиҳа қуввати, тарбияланувчиларнинг рўйхатдаги сони ва амалдаги ҳолатнинг ўзаро мувофиқлиги;
- ичимлик суви ва иссиқ сув билан таъминланганлиги, оқава сув тизимининг созлиги;
- гуруҳ хоналарининг санитария ҳолати, шамоллатиш,
ҳафталик ва кундалик тозалаш ва зарарсизлантириш ишларининг ўтказилиши;
- қаттиқ ва юмшоқ жихозлар билан таъминланганлиги, уларнинг тўғри ўрнатилганлиги;
- болалар ўйинчоқларини ювиш, зарарсизлантириш ҳолати, ёстиқ ва кўрпа-тўшак жилдлари 2 комплект, махсус ва санатория типидаги МТТларда 3 комплектдан таъминланганлиги, уларни ҳафтада бир маротаба ва заруриятга кўра алмаштирилганлиги;
- хожатхоналар ҳолати: қўл ювиш раковиналари сони, унитазлар сони, сан.техника жиҳозларининг созлиги, тозалаш ва зарарсизлантириш тадбирларининг бажарилиши;
- кирхона этилганлиги;ҳолати, кетма-кетлик қоидаларига риоя этилганлиги;
- кир ювиш машиналари сони, ҳолати, махсус журнал юритилиши, ювувчи ва зарарсизлантирувчи воситаларнинг мавжудлиги ва уларнинг захираси;
- МТМга тиббиёт ходимларининг бириктирилганлиги, тиббий ҳужжатларнинг юритилиши,
- юқумли касалликларни рўйхатга олиш журналини юритиш ва юқумли касалликларга чалиниш аҳволи;
- 10 кунлик намунавий таомнома мавжудлиги, тасдиқланган ва келишилганлиги;
- тайёрланган таомноманинг кундалик таомномага ва МТМга келган болалар сонига мослиги;
- МТМ ички буйруғи билан бракераж комиссияси ташкил этилганлиги;
- кундалик овқат (суточная проба) намуналарнинг
қолдирилганлиги, сақланиш ҳолати;
- намуналар учун идишларнинг стерилизация қилингалиги;
- омборхонада совуткичлар сони ва уларнинг созлиги;
- сабзавотларни сақлаш омборхонасининг ҳолати, вентиляция ташкил этилганлиги;
Мактабгача таълим бўйича тавсиявий норматив ҳужжатлар рўйхати
Алоҳида тартибда кўрилади
Прокурор назорати давомида фойдаланилиши лозим бўлган қонунлар, қонуности ва идоравий ҳужжатларнинг тавсиявий рўйхати:
- Ўзбекистон Республикасининг 07.01.2008 йилдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни;
- Ўзбекистон Республикасининг 16.12.2019 йилдаги “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонуни;
- Ўзбекистон Республикасининг 23.09.2020 йилдаги “Таълим тўғрисида” ги Қонуни;
- Ўзбекистон 09.09.2017 йилги такомиллаштириш қарори;Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини тубдан чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3261-сон қарори
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.09.2017 йилги «Нодавлат таълим хизматлари кўрсатишфаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3276-сон қарори;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.04.2018 йилги ПҚ-3651-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Низом;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.05.2018 йилги “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПҚ-4312-сон қарори;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.09.2018 йилги “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3955-сон қарори;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2019 йилдаги «Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 626-сонли қарори;
- Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Ўзбекистон
- 04.2018 Республикаси Соғлиқни сақлаш таълим вазирлигининг муассасаларида йилдаги “Мактабгача болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 31.08.2017 йилдаги 138-сонли буйруғига асосан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси тўғрисида”ги Низом;
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 11.09.2017 йилдаги “Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 139-сонли буйруғи.