Профилактика органлари ва ваколатлари
Комиссиялар, ИИО, васийлик ва меҳнат органлари вазифалари.
Профилактикани амалга оширувчи органлар. Болалар масалалари бўйича комиссиялар
Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид қонун
Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасалари
- болалар масалалари бўйича комиссиялар;
- ички ишлар органлари;
- таълимни бошқариш органлари ва таълим муассасалари;
- васийлик ва ҳомийлик органлари;
- соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва соғлиқни
сақлаш муассасалари;
- меҳнат органлари.
ЎРҚ-263,
8-модда
Болалар масалалари бўйича комиссияларнинг соҳага оид вазифалари
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар тегишинча Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар этиб қайта ташкил этилган
- вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ваҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига доир чора-тадбирларни амалга оширади, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилиш;
- вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасаларнинг ижобий иш тажрибасини умумлаштиради ва тарқатади, уларга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатиш;
- давлат органлари ва ташкилотларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликларнингпрофилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
- вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва
ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилишини таъмин;
- вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, уларнинг назоратсизлиги ҳамда ҳуқуқбузарлиги, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш ҳамда жойлаштириш билан боғлиқ масалаларни ўрганиш;
- вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
ЎРҚ-263,
9-модда
ИИО профилактика бўлинмалари ваколатлари. Ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказлари
Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида
ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўлинмаларининг
ваколатлари
- якка тартибдаги профилактика ишини олиб боради;
- қидирув эълон қилинган вояга етмаганларни, шунингдек
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганларни
аниқлашга доир чора-тадбирларни амалга оширади;
- вояга етмаганларга нисбатан қонунчиликка риоя этмаган ота-оналарни ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларни аниқлайди ҳамда уларга нисбатан таъсир чораларини қўллаш тўғрисида тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларга таклифлар киритади;
- вояга етмаган бузилиши билан боғлиқ шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқади;
- вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарликлари ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги материалларнинг тегишли органлар ва муассасалар томонидан кўриб чиқилишида иштирок этади;
- соҳага оид бошқа ваколатларга эга.
ЎРҚ-263,
11-модда
Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш
марказлари
- уч ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг шахсини аниқлаш, ҳаёти, соғлиғини муҳофаза қилиш ёки улар томонидан такроран ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида уларни кеча-кундуз қабул қилишни ҳамда вақтинча сақлашни таъминлайди;
- олиб келинган вояга етмаганлар билан якка тартибдаги профилактика ишини олиб боради, вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсизлигига, ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлайди ҳамда бу ҳақда тегишли давлат органларини ва бошқа ташкилотларни хабардор қилади.
- вояга етмаганларни Республика ўқув-тарбия муассасаларига олиб боради, шунингдек ушбу муассасаларда сақланаётган вояга етмаганларни жойлаштириш бўйича бошқа чора-тадбирларни амалга оширади
ЎРҚ-263,
12-модда
Марказларга жойлаштириладиган вояга етмаганлар тоифалари ва муддатлар
Ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига қуйидаги
вояга етмаганлар жойлаштирилади
- назоратсиз ёки қаровсиз қолганлар;
- Республика ўқув-тарбия муассасаларини, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун таълим муассасаларини ёхуд бошқа болалар муассасаларини ўзбошимчалик билан тарк этганлар;
- ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўн олти ёшгача бўлганлар;
- ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лекин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган;
- маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган ҳуқуқбузарликларни содир этганлар, агар уларнинг шахси аниқланмаган бўлса ёхуд уларнинг аниқ яшаш жойи бўлмаса;
- ўзининг Республика ўқув-тарбия муассасасига жойлаштирилиши тўғрисидаги масаланинг суд томонидан кўриб чиқилишини вақтинча кутиб турганлара;
- суднинг ажримига кўра Республика ўқув-тарбия муассасасига юборилаётганлар.
Вояга етмаганлар ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишмарказида уларни жойлаштириш учун зарур бўлган энг кам вақт давомида, лекин кўпи билан ўттиз кун бўлиши мумкин. Алоҳида ҳолларда бу муддат суднинг ажрими асосида ўн беш кунгача узайтирилиши мумкин.
Ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида вояга етмаганнинг бўлиши муддатига қуйидагилар кирмайди.
- ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида соғлиқни сақлашни бошқариш органи томонидан эълон қилинган карантин даври;
- вояга етмаганнинг соғлиқни сақлаш муассасасининг ҳужжати билан тасдиқланган ва уни оилага қайтаришга ёки тегишли муассасага юборишга тўсқинлик қилаётган касаллиги даври;
- суднинг илтимосномани қаноатлантириш ва вояга етмаганни Республика ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги ажрими устидан берилган шикоятнинг (протестнинг) кўриб чиқилиш вақти.
ЎРҚ-263,
12-модда
Васийлик ва ҳомийлик органлари. Таълимни бошқариш органлари ваколатлари
Васийлик ва ҳомийлик органлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.
Васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолиятни амалга
оширувчи давлат органлари жумласига қуйидагилар киради
Васийлик ва ҳомийлик бўйича фаолият туман, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари томонидан – вояга етмаганларга нисбатан ҳамда туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари томонидан – суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқароларга, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқароларга нисбатан амалга оширилади.
Э С Л А Т М А !
- етим болаларни, ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлайди ва уларнинг ҳисобини юритади ҳамда отаона қарамоғидан маҳрум бўлганликнинг аниқ ҳолатларидан келиб чиқиб, болаларни жойлаштириш шаклларини танлайди, шунингдек уларни таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш шароитлари устидан назоратни амалга оширади;
- ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганнинг ўз иш ҳақи, стипендияси ёки бошқа даромадларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқини чеклаб қўйиш ёки уни бу ҳуқуқдан маҳрум қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилади;
- якка тартибдаги профилактика ишини олиб боришда иштирок этади;
- ота-оналик ҳуқуқини чеклаш ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида даъволар қўзғатади;
- ота-оналик ҳуқуқини чеклаш ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги, шунингдек ота-оналик ҳуқуқини тиклаш ҳақидаги ишларни судларда кўриб чиқишда иштирок
этади.
Васийлик ва ҳомийлик органлари ваколатлари
- вояга етмаганларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини шакллантиришга, уларга ахлоқ ва соғлом турмуш тарзи асосларини сингдиришга йўналтирилган дастурлар ҳамда услубларни ишлаб чиқади ва таълим муассасаларининг иш амалиётига жорий этади;
- таълим муассасаларидаги машғулотларга узрли сабабларсиз келмаётган ёхуд мунтазам равишда қатнашмаётган вояга етмаганларни аниқлайди ҳамда уларнинг ҳисобини юритади;
- вояга етмаганларга ўз ҳаёт йўлини ва касб-ҳунар танлашида уларнинг қобилияти, қизиқиши, мойиллиги ҳамда соғлиғининг ҳолатига мувофиқ психологик ёрдам кўрсатади;
- таълим муассасаларида оммабоп спорт секциялари, техник ва бошқа тўгараклар, клублар ташкил этилишини ҳамда вояга етмаганларни уларда қатнашишга жалб этишни таъминлайди, вояга етмаганларнинг бандлиги ва дам олишини ташкил этишда
қатнашади;
- ривожланишида ёки хулқ-атворида нуқсони бўлган воягаетмаганларни аниқлайдиган, уларни комплекс текширувдан ўтказадиган психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тузади;
- якка тартибдаги профилактика ишини олиб боришда иштирок этади.
Таълимни бошқариш органлари ва таълим муассасалари ваколатлари
Таълим муассасалари ваколатлари. Етим болалар учун таълим муассасалари
Таълимни бошқариш органлари ва таълим муассасалари
Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳамда бошқа таълим муассасалари ўз ваколатлари доирасида
- ривожланишида ёки хулқ-атворида нуқсони ёхуд ўқишида муаммолари бўлган вояга етмаганларга ижтимоий-психологик ҳамда педагогик ёрдам кўрсатади;
- ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган, шунингдек
таълим муассасаларидаги машғулотларга узрли сабабларсиз
келмаётган ёхуд мунтазам равишда қатнашмаётган вояга етмаганларни аниқлайди;
- ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларни
аниқлайди ҳамда ушбу оилаларга ўз болаларини таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасида ёрдам кўрсатади;
- таълим муассасаларида оммабоп спорт секциялари, техник ва бошқа тўгараклар, клублар ташкил қилади ҳамда вояга етмаганларни уларда қатнашишга жалб этади;
- вояга етмаганларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини
шакллантиришга, уларга ахлоқ ва соғлом турмуш тарзи асосларини сингдиришга йўналтирилган дастурлар ҳамда
услубларни амалга оширишга доир чора-тадбирларни кўради.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган
болалар учун таълим муассасалари ваколатлари
- вояга етмаганларнинг ота-онаси вафот этган, уларнинг отаоналари ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, улар отаоналарининг ота-оналик ҳуқуқи чекланган, ота-онаси муомалага лаёқатсиз деб топилган, ота-онаси касал бўлган, ота-онаси узоқ муддат бўлмаган, келгусида уларни жойлаштириш ва мустақил ҳаётга тайёрлаш учун қабул қилади;
- кам таъминланган, кўп болали оилаларнинг вояга етмаган болаларини, фақат отаси ёки онаси бор бўлган вояга етмаганларни ушбу оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш учун қабул қилади;
- мазкур муассасаларда сақланаётган вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
- якка тартибдаги профилактика ишини олиб боришда
иштирок этади.
Республика ўқув-тарбия муассасалари. Соғлиқни сақлаш ва меҳнат органлари
Меҳнат органлари ваколатлари
вояга етмаганларни ишга жойлаштиришга, касбга
тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашади, улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқади ҳамда якка тартибдаги профилактика ишини олиб боришда
иштирок этади.
Республика ўқув-тарбия муассасалари ўз ваколатлари
доирасида
- вояга етмаганларни ўқитишни, уларнинг касб-ҳунар
тайёргарлигини ва ижтимоий-педагогик реабилитациясини амалга
оширади.
- вояга етмаганларнинг мазкур муассасаларни
ўзбошимчалик билан тарк этиши ҳолатлари тўғрисида ушбу
муассасалар жойлашган ердаги ва вояга етмаганларнинг яшаш
жойидаги ёки турган жойидаги ички ишлар органларини хабардор
қилади.
- вояга етмаганларни бошқа Республика ўқув-тарбия
муассасаларига ўтказиш.
- вояга етмаганларни ўқитишни тамомлаш зарур бўлган тақдирда, уларнинг ушбу муассасаларда бўлиш муддатини
узайтириш
- вояга етмаганлар, уларнинг ота-онаси ёки ота-она ўрнини
босувчи шахслар ўртасида санитария-гигиена билимларини кенг ёйишни, шунингдек соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишниташкил этади;
- вояга етмаганлар ўртасида алкоголизм, чекиш, гиёҳвандлик ва заҳарвандликнинг тарқалиши тўғрисида вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларни хабардор қилади.
- уч ёшгача бўлган адашиб қолган, ташлаб кетилган ва отаонаси қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа болаларни кеча-кундуз қабул қилиш ҳамда парваришлашни амалга оширади.
- Республика ўқув-тарбия муассасаларига юборилаётган
вояга етмаганларнинг соғлиғи тўғрисида белгиланган тартибда хулосалар тайёрлайди.
- жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларнинг
манбаларини аниқлаш, ушбу касалликларга чалинган вояга
етмаганларни текшириш ва даволашни ташкил этади.
- соҳага оид бошқа ваколатлари амалга ошириди
Соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва соғлиқни
сақлаш муассасалари ваколатлари